Бразилия миллий жамоаси ва «Барселона» клуби собиқ футболчиси Ривалдо журналистлар билан суҳбатда «Олтин тўп»ни топшириш маросими олдидан ўз кутилмалари билан ўртоқлашди.
«Ламин Ямалнинг имкониятлари жуда юқори — у Испания миллий жамоаси билан Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди ва «Барселона» сафида ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Шунингдек, Мбаппе, Беллингҳэм, Кейн ва ҳатто АҚШда ўйнаётган бўлса-да, жаҳон даражасида футболи намойиш этаётган Мессини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим», — дея Ривалдонинг сўзларидан иқтибос келтиради «РБ Спорт».
«Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябр, душанба куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили нуфузли индивидуал мукофот Франция миллий жамоаси ва «ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембелега насиб этганди.
Ривалдо «Олтин тўп»ни қўлга киритиш учун имконияти юқори ўйинчини айтди
Футбол
16 октябр, 15:52
«Барселона» собиқ яримҳимоячиси асосий 5 даъвогарни санади.
Foto: Getty Images