Live
6
Ўзбек

Андрей Шипилов: «Нимели нега тушмади? No comment. Сиддиқовнинг тушмаганини эса ўзидан сўранг»

Футбол
16 октябр, 14:41
    2
«Қўқон-1912» устози «Нефтчи»дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Андрей Шипилов: «Нимели нега тушмади? No comment. Сиддиқовнинг тушмаганини эса ўзидан сўранг»
Foto: FC Kokand
16.10.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Қўқон-1912 Қўқон-1912 2 : 4 Нефтчи Нефтчи

Суперлига 24-турида «Қўқон-1912» клуби ўз майдонида «Нефтчи»га 2:4 ҳисобида имконият бой берди. Дербидан сўнг қўқонликлар бош мураббийи Андрей Шипилов матбуот анжуманида фикрларини айтиб ўтди.

— Биз ўйинни ёмон бошламадик. Дастлабки 12–15 дақиқа давомида жуда яхши ўйнадик, майдонда устунликка эга бўлдик. Балки «Нефтчи» жамоаси бунга тайёр эмасдир ёки узоқ парвоздан кейин чарчагандир. Ҳар ҳолда яхши бошладик, чиройли гол урдик. Ҳаммаси яхши кетаётган эди. Аммо футболда бўлиб туради, 6 та гол урилди... голлар ўтказиб юбордик. Бу вазиятни тушуниш қийин бўлди.

Бизнинг ҳам вазиятимиз осон эмас. Бир жамоа чемпионлик учун курашяпти, биз эса... Ҳозирги ҳолатимиз унчалик қулай эмас. Ҳар бир ўйинда майдонга тушиб, ғалаба қозонишимиз керак. Аммо бугун бунинг уддасидан чиқа олмадик.

— Нимели нега майдонга туширилмади?

— Йўқ, бу саволингизни очиқ қолдирганим маъқул. Инглиз тилида қандай дейилади? «No comment» — изоҳ йўқ.

— Жавоҳир Сиддиқов ҳақида нима дея оласиз?

— Бу саволни унинг ўзидан сўранг. У шу ерда, ҳозир хонада. Олдига бориб, саволларингизни беринг. Мен ҳам бу ҳақда билмайман, менга ҳам маълум эмас.

Мени яхши танийсиз-ку, мен сизларга доим ўз фикримни очиқ айтаман. Ҳозир ҳам савол бердингиз, мен эса билмаслигимни айтдим. Ҳа, мен бош мураббийман, лекин бу масалада маълумотим йўқ. Унинг олдига бориб, ўзидан сўранг. Мен билмайман», — дея Андрей Сергеевичнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Қўқон-1912 Қўқон-1912
  • Нефтчи Нефтчи
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар