«Ан Наср» ва Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду «Нефтчи»га қарши ўйиндан кейин ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида пост қолдирди.
Элит Осиё Чемпионлар Лигаси Ғарбий минтақаси 2-туридан ўрин олган учрашув Риёд клуби майдонида ўтказилди. Баҳсда мезбонлар Ўзбекистон вакилини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
«Бугунги баҳсда муҳим ғалабага эришдик. Ўсишда давом этамиз», — деб ёзди Роналду Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Португалиялик ҳужумчи учрашувнинг биринчи бўлимида гол урди. Бу унинг профессионал фаолиятидаги 981-голи бўлди.
Маълумот ўрнида, «Ан Наср» навбатдаги турда БААнинг «Ал Васл» клубига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув 26 октябр куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Риёд жамоаси бу баҳсни ҳам ўз майдонида ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, «Ан Наср» биринчи турда БААнинг бошқа вакили «Ал Айн»га йирик 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади