Live
9
Ўзбек

Элит ОЧЛ. «Трактор» илк очкосини олди, Ҳамробеков тўлиқ ўйнади

Футбол
12 октябр, 14:18
    2
Амалдаги чемпион эса сафарда ғалаба қозонди.
Элит ОЧЛ. «Трактор» илк очкосини олди, Ҳамробеков тўлиқ ўйнади
Foto: Tractor
12.10.2026 FT Осиё Чемпионлар Лигаси Tractor Tractor 0 : 0 Аль-Шамал Аль-Шамал

ОФК Элит Осиё Чемпионлар лигасида 2-тур давом этмоқда.

Ғарб минтақасида «Трактор» (1, 11-ўрин) Қатарнинг «Аш Шамал» (2, 9-ўрин) клуби билан нурсиз дуранг қайд этиб, илк очкосини олди.

Табризликлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Одил Ҳамробеков тўлиқ ҳаракат қилди.

Яна бир ўйинда турнирнинг амалдаги чемпиони «Ал Аҳли» (4, 1-ўрин) сафарда «Ал Васл»дан (0, 14-ўрин) устун келди.

Элит ОЧЛ. 2-тур. 12 октябр
Трактор — Аш Шамал 0:0

Трактор — Жафари, Исмоилифар (Муҳаррами, 88), Фаражи, Халилзода, Нодири, Ҳусайни (Шири, 46), ҲАМРОБЕКОВ, Халилович (Фазели, 88), Закипур (Каримазар, 82), Муғанлу (Штркал, 67), Ҳусайнзода.

Ал Васл — Ал Аҳли 1:3
Голлар: Малейру (45+3) — Ибанес (20), Тринкау (58), Албурайкан (90+1).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Tractor Tractor
  • Аль-Шамал Аль-Шамал
  • Осиё Чемпионлар Лигаси Осиё Чемпионлар Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар