Бугун
30
Ўзбек

Алишер Усмонов «Эвертон»ни қайта сотиб олмоқчи — манба

Футбол
16 октябр, 16:20
    4
Аммо ҳамон миллиардерга Буюк Британияга кириш тақиқи амалда.
Алишер Усмонов «Эвертон»ни қайта сотиб олмоқчи — манба
Foto: Getty Images

Ўзбекистонда туғилган, Россия фуқаролигини қабул қилган миллиардер Алишер Усмонов Англия Премер-лигасида иштирок этувчи «Эвертон» клуби устидан назоратни қайта қўлга киритиш ва унга катта миқдорда сармоя киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Алан Брейзил ўз манбаларига таяниб хабар берди.

«Мен бу маълумотни тасдиқлай олмайман, аммо Усмонов «Эвертон»га қайтишга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабарлар етиб келди. Унинг жуда-жуда кўп маблағи бор. Чамаси, жаноб Усмонов имкони бўлса, «Эвертон»га қайтиб, клубга салмоқли миқдорда сармоя киритишга уринмоқда», — дея Брейзилнинг сўзларидан иқтибос келтиради talkSPORT нашри.

Forbes маълумотларига кўра, Алишер Усмоновнинг бойлиги 12,5 миллиард еврога баҳоланади. «Эвертон» 2022 йил март ойида миллиардерга тегишли компаниялар билан тузилган ҳомийлик шартномаларини тўхтатганди.

Аввалроқ Усмонов Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатидан чиқарилган. Бироқ Буюк Британияга кириш тақиқи ва унинг активларини музлатиш чоралари ҳануз кучда қолмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эвертон Эвертон
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар