«Барселонa» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик матбуот анжуманида қанот ҳужумчиси Ламин Ямал ҳақидаги саволга жавоб берди. Немис мутахассиси Ямални ҳар доим ҳам тўлиқ ўйин ўтказмаслиги ҳақида огоҳлантирди.
Ямалнинг ўйин вақтини қандай бошқарасиз?
Бу саволга жавоб бериш осон эмас. Биз унинг ўйин вақтини назорат қилишимиз, меъёрда ушлаб туришимиз керак. Аммо энг муҳими, у футболдан завқ олиши керак, у ҳозир ҳам худди шундай қилмоқда.
Ҳафта бошида Ламин Ямал «Барселонa»га меҳмонда «Галатасарой»га қарши ўйинда ёрдам берди. Каталонияликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди, Ямал эса ўз ҳисобига иккита голли узатмани ёздириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, 17 октябр, шанба куни «Барселонa» Ла Лигада «Бетис» меҳмони бўлади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади