Live
1
Ўзбек

«Барселона» «Бетис» ҳимоячиси трансфери бўйича музокараларни бошлади

Футбол
17 октябр, 05:00
«Кўк-анорранглилар» 25 ёшли бразилиялик Натан учун 45 миллион евро тўлаши мумкин.
«Барселона» «Бетис» ҳимоячиси трансфери бўйича музокараларни бошлади
Foto: Getty Images

«Барселона» «Бетис» марказий ҳимоячиси Натанни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, каталонияликлар 25 ёшли бразилиялик футболчининг трансферига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, «Барселона» спорт директори Деку аллақачон футболчининг агенти билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлаган. Трансфер қиймати 45 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Маълумот учун, Натан 2026/27 йилги мавсумда барча мусобақаларда тўққизта баҳсда қатнашиб, битта гол урган. Унинг «Бетис» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Тransfermarkt портали бразилиялик ҳимоячининг бозор қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Бетис Бетис
Бугунги янгиликлар