«Барселона» «Борнмут» ҳужумчиси Эли Жуниор Крупини трансфер қилишга ҳаракат қилган. Бу ҳақда Diario SPORT нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, каталонияликлар ўтган ёзда Крупи бўйича «Борнмут»га икки марта таклиф юборган, аммо ҳар иккиси ҳам рад этилган. Шунга қарамай, «Барселона» 2027 йилда ёш иқтидорни ўз сафига қўшиб олиш масаласига яна қайтиши мумкин.
Ҳозирда футболчи жиддий жароҳатидан кейин майдонга қайтиш арафасида. Хабарларга кўра, «Борнмут» ўтган ёзда ўз ҳужумчисининг трансфер қийматини 100 миллион евродан юқори баҳолаган.
Маълумот ўрнида, ушбу мавсумда 20 ёшли франциялик форвард бирор марта ҳам майдонга тушмаган. Унинг клуб билан шартномаси 2030 йилгача амал қилади.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер нархини 70 миллион евро деб баҳоламоқда. Аввалроқ «Реал» Эли Жуниор Крупига кўз тиккани маълум қилинганди.