Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринио жамоанинг ҳозирги таркибидан мамнун эканини ва қишки трансфер ойнасида янги футболчиларни харид қилишни талаб қилмаслигини маълум қилди.
«Мен янги футболчилар билан шартнома имзолашни сўрамаяпман, ҳозирги таркибдан мамнунман. Футболчилар ривожланмоқда, айниқса, бунинг учун вақт ва дам олиш имконияти бўлса. Менинг вазифам — уларнинг ўсишига ёрдам бериш.
Мен раҳбариятдан доим футболчиларни сотиб олишни сўраб юрадиган мураббийлардан эмасман. Таркиб ихчам бўлишини афзал кўраман. Агар раҳбарият бирор вариантни кўриб чиқса, уни баҳолаймиз. Бироқ янги футболчиларни олиб келиш ташаббуси билан ўзим чиқмайман. Мен янги ўйинчиларни хоҳламайман», — дея Моуринионинг сўзларини Sport.es нашри келтирмоқда.
Маълумот учун, «Реал» Ла Лига турнир жадвалида 8-турдан сўнг 18 очко билан 4-ўринда бормоқда.