Live
19
Ўзбек

Моуринио: «Реал» чарчади»

Футбол
17 октябр, 08:09
Мадрид клуби устози «Севиля»га қарши баҳс олдидан жамоанинг ҳолати ҳақида гапирди.
Моуринио: «Реал» чарчади»
Фото: Gettyimages
18.10.2026, 15:00 Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид - : - Севилья Севилья

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринио Испания чемпионати доирасида «Севиля» билан ўйиндан олдин жамоанинг ҳолати ҳақида гапирди.

«Жамоа ўзини қандай ҳис қилмоқда? Чарчаган. Бироқ биз бўлажак ўйинга тайёр бўламиз. Бизда вариантлар бор ва зарурат туғилган тақдирда ўзгаришлар қилишимиз мумкин», — дея Моуринио сўзларидан иқтибос келтиради Madrid Xtra.

Маълумот учун, якшанба, 18 октябр куни мадридликлар ўз уйида, «Сантяго Бернабеу» стадионида «Севиля»ни қабул қилади. Беллашув Тошкент вақти билан 23:59да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, 8-турдан кейин 18 очко жамғарган Жозе Моуринио шогирдлари Ла Лига мусобақа жадвалида 4-ўринни банд этиб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Севилья Севилья
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар