Live
19
Ўзбек

ОФК делегацияси Миллий футбол маркази ва Янги Тошкентдаги стадион билан танишди

Футбол
17 октябр, 08:02
Шайх Салмон Ўзбекистонда спорт инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади.
ОФК делегацияси Миллий футбол маркази ва Янги Тошкентдаги стадион билан танишди
Foto: O'FA

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа бошчилигидаги делегация Миллий футбол марказига ташриф буюрди. Меҳмонлар марказда фаолият юритаётган VAR маркази, рақамлаштириш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳамда тиббиёт маркази фаолияти билан танишди.

Шунингдек, ОФК делегацияси Янги Тошкентда қурилаётган стадионни ҳам кўздан кечирди.

Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа мамлакатимизда яратилаётган замонавий спорт инфратузилмасини юқори баҳолаб, Ўзбекистонда спорт соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва футболни ривожлантириш учун яратилаётган шароитларни эътироф этди.

Бугунги янгиликлар