Англия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси ва АҚШнинг «Интер Майами» клуби эгаси Дэвид Бекҳэм Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти лавозимини эгаллаши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар берди.
Манбага кўра, Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УEФА), Шимолий, Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси футбол конфедерацияси (КОНКАКАФ), шунингдек, Германия футбол иттифоқи ФИФАнинг амалдаги президенти Жанни Инфантинонинг истеъфосига эришиш мақсадида иттифоқ тузишни режалаштирмоқда.
51 ёшли Бекҳэм ушбу коалиция кўриб чиқаётган асосий номзодлардан бири сифатида тилга олинмоқда. Хабарда қайд этилишича, футбол амалдорлари унинг халқаро миқёсдаги машҳурлиги, обрўси ва АҚШда футбол лойиҳаларини ривожлантириш борасидаги тажрибаси жаҳон футболи ҳамжамиятини бирлаштиришга ёрдам бериши мумкин деб ҳисобламоқда.
Маълумот учун, Жанни Инфантино 2016 йил февралидан буён ФИФА президенти лавозимида ишлаб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бекҳэм футболчилик фаолиятида «Манчестер Юнайтед», «Реал», «Милан» ва «ПСЖ» каби клубларда тўп сурган.