«Барселона» футболчилари «ПСЖ» вакилларининг жамоа ҳақида ҳақоратли ва кибрли оҳангда гапирганидан хабар топгач, ғазабланган. Бу ҳақда журналист Хуан Жезус Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, парижлик футболчилар ўртасидаги суҳбатда «Барселона» ҳақида камситувчи фикрлар билдирилган. Ушбу хабар каталонияликлар кийиниш хонасида норозилик уйғотган ва вазиятни юмшатиш мақсадида жамоа ичида йиғилиш ўтказилган.
Эндиликда «Барселона» футболчилари ва мураббийлар штаби сешанба кунги баҳсда майдонда жавоб қайтаришни мақсад қилган. Улар «ПСЖ»ни ўз сўзларидан қайтишга мажбур қилишни истамоқда.
Маълумот учун, «ПСЖ» ва «Барселона» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг учинчи турида 20 октябр куни Парижда ўзаро баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.