Live
2
Ўзбек

«Бетис» вингери Антонининг уйига ЕЧЛ ўйини вақтида ўғри тушди: «Оила аъзоларим кўзларидаги қўрқув»

Футбол
16 октябр, 06:04
    2
ЕЧЛ доирасидаги «Порту»га қарши ўйин вақтида (3:2) бразилиялик яримҳимоячининг уйига босқинчилар ҳужум қилишди.
«Бетис» вингери Антонининг уйига ЕЧЛ ўйини вақтида ўғри тушди: «Оила аъзоларим кўзларидаги қўрқув»
Фото: Gettyimages
14.10.2026 FT Чемпионлар лигаси Бетис Бетис 3 : 2 FC Porto FC Porto

Испаниянинг «Бетис» клуби бразилиялик яримҳимоячиси Антонининг уйи Чемпионлар лигаси умумий босқичи 2-туридан ўрин олган «Порту»га қарши ўйинда (3:2) босқинчилар ҳужумига учради. Бу ҳақда футболчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилди.

«Уйимни тунаб кетишди. Биз учун ажойиб бўлиши керак бўлган кеча ғазаб ва умидсизлик билан якунланди.
Шахсий уйингизга бостириб кирилгандаги ҳис-туйғуни тасвирлаш қийин. Бу нафақат моддий йўқотиш, балки ўзимизни хавфсиз ҳис қилишимиз керак бўлган жойда ҳимоясиз қолганлик ҳисси ва оиламнинг кўзларидаги қўрқувдир. Йўқотганларимизнинг ҳаммасини яна қўлга киритишимиз мумкин. Ҳаёт, иш давом этмоқда, орзулар сақланиб қолмоқда, ғалабага бўлган ирода эса мустаҳкам», - деб ёзди Антони.

Эслатиб ўтамиз, «Бетис» ва «Порту» ўртасидаги ўйин севиляликларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган бўлса, 26 ёшли бразилиялик вингернинг ўзи Кучо Эрнандесга голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бетис Бетис
  • FC Porto FC Porto
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар