Live
2
Ўзбек

Артета: «Бавария»га қарши баҳс «Арсенал» учун ҳал қилувчи синов бўлади»

Футбол
16 октябр, 06:35
    7
Лондонликлар устози немис грандига қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.
Артета: «Бавария»га қарши баҳс «Арсенал» учун ҳал қилувчи синов бўлади»
Фото: Gettyimages

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микел Артета УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичи 3-туридан ўрин олган «Бавария» билан меҳмондаги беллашувга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

The Touchline аккаунтига кўра, испаниялик мураббий бўлажак ўйинни «тўпчилар» 2026/2027-йилги мавсумда барча совринлар учун курашишга қодирлигини кўрсатадиган ҳал қилувчи синов деб ҳисоблайди. Артета рақибларига сигнал бўлиши учун бўлажак баҳс учун махсус режа тайёрламоқда.

«Бавария» ва «Арсенал» учрашуви 21 октябр, чоршанба куни Мюнхендаги стадионда бўлиб ўтади. Бош ҳакамнинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан 23:59 да чалинади.

Эслатиб ўтамиз, 2 турда 6 очко жамғарган лондонликлар қўшимча кўрсаткичларга кўра 7-поғонани эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Бавария Бавария
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

7 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар