Live
1
Ўзбек

Ван де Вен: «Мен Кейнни «Тоттенҳэм»га қайтарган бўлардим»

Футбол
16 октябр, 00:35
    3
Лондонликлар ҳимоячиси клуб афсонаси ҳисобланган ҳужумчи билан елкама-елка тўп тепишни исташини маълум қилди.
Ван де Вен: «Мен Кейнни «Тоттенҳэм»га қайтарган бўлардим»
Фото: Gettyimages

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби ҳимоячиси Микки ван де Вен жамоа афсоналаридан бири ҳисобланган ҳужумчи Ҳарри Кейн билан елкама-елка ўйнашни исташи ҳақида гапириб ўтди.

Нидерландиялик ва англиялик бир неча кун Лондонда расман жамоадош ҳисобланган бўлса-да, бирга тўп тепмаган: ҳимоячи 2023 йил августида «Волфсбург»дан харид қилинган бўлса, форвард бир неча кун ўтиб, расман «Бавария» сафига кўчиб ўтган.

«Мен Кейнни қайтарган бўлар эдим. У ҳар мавсумда 30 та голни кафолатлай оладиган ҳужумчи. «Тоттенҳэм»нинг барча даврлардаги энг яхши футболчиси», – деди жамоанинг ҳозирги сардори ESPNга берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, Ҳарри Кейн «Бавария» сафида 156 та ўйинда 154 та гол уришга муваффақ бўлди. Маълумот учун, 33 ёшли форвард яқин орада мюнхенликлар билан шартномасини 2029 йилгача узайтириши кутилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Бавария Бавария
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар