Live
2
Ўзбек

«Арсенал» «Бавария» ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Футбол
15 октябр, 07:00
Лондон клуби қишки трансфер ойнасида Ким Мин Жени ўз сафига қўшишни кўриб чиқмоқда.
«Арсенал» «Бавария» ҳимоячисини сотиб олмоқчи
Foto: Getty Images

«Арсенал» қишки трансфер ойнасида марказий ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Теаmtalk хабарига кўра, Лондон клуби Мюнхеннинг «Бавария» жамоасида тўп сураётган жанубий кореялик Ким Мин Жени ўз сафига қўшиш имкониятини ўрганмоқда.

Манбага кўра, 29 ёшли ҳимоячига Лондоннинг яна бир жамоаси — «Тоттенҳэм» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Шу тариқа, икки клуб футболчи учун рақобатлашиши мумкин.

Маълумот учун, Тransfermarkt портали Ким Мин Женнинг бозор қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, жанубий кореялик ҳимоячи ушбу мавсум Германия Бундеслигасида учта баҳсда майдонга тушиб, битта сариқ карточка олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар