Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Федерико Валверде Чемпионлар Лигаси умумий босқичи доирасида «Рома»га қарши кечган баҳсда ўнг қанот ҳимоячиси позициясида ўйнагани ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларини Маdrid Xtra келтирди.
«Ушбу баҳсда ўнг қанот ҳимоясида ўйнаш менга ёқди. Мураббий мени қаерга қўйса, ўша позицияда ўйнашга тайёрман», — деди уругвайлик футболчи.
«Реал» мазкур баҳсда «Рома» устидан 4:3 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Валверде майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди, бироқ гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.
Маълумот учун, Валверде «Реал» сафида турли позицияларда, жумладан, яримҳимоя ва ҳимоя чизиғида ҳам ўйнаб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» навбатдаги баҳсини 18 октябр куни Ла Лига 9-тури доирасида «Севиля»га қарши ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.