Бугун
53
Ўзбек

Винисиус: «Бугун Моуриниодан жаҳлим чиқди, аммо бу оддий ҳолат»

Футбол
15 октябр, 00:15
Бразилиялик футболчи «Рома»га қарши ўйинда захирага олингани учун мураббийдан норози бўлганди.
Винисиус: «Бугун Моуриниодан жаҳлим чиқди, аммо бу оддий ҳолат»
Фото: Getty Images
14.10.2026 FT Чемпионлар лигаси Рома Рома 3 : 4 Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» футболчиси Винисиус Жуниор Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-тур доирасидаги «Рома»га қарши ўйинда алмаштирилгани ҳақида фикр билдирди.

«Бугун Моуринио мени алмаштирганида, ундан бироз жаҳлим чиқди. Лекин бу оддий ҳолат. Охир-оқибат, у ҳақ бўлиб чиқди! Жамоа ўзгарди ва яхшироқ ўйнай бошлади. Энг муҳими ҳам шу», — деди Винисиус.

Қайд этиш лозим, мадридликлар ушбу учрашувда 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Винисиус эса гол ёки ассист қайд этмади. У 59-дақиқада, ҳисоб «Рома» фойдасига ҳал бўлиб турган пайтда Эндрик билан алмаштирилди. Шундан сўнг «Реал» ўйин тақдирини ўзгартирди ва 80-дақиқадан кейин учта гол уриб, ғалабани қўлга киритди.

Аввалроқ захира ҳаками алмаштириш ҳақидаги таблони кўрсатганидан сўнг, 26 ёшли вингер захира ўриндиғи томон кетаётиб, мураббийлар штабига бир неча бор: «Нега мени алмаштирди?!» дея бақиргани маълум қилинганди.

Маълумот учун, «қироллик клуби» навбатдаги учрашувни Ла Лига доирасида «Севиля»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар