«Манчестер Сити» собиқ вингери Риёд Маҳрез фаолиятини Қатарда давом эттиради.
Жазоирлик 35 ёшли футболчи Элит ОЧЛда ўйнаётган «Аш Шамал» клуби билан шартнома имзолади. У янги жамоаси сафига эркин агент сифатида қўшилди.
Маҳрезнинг сўнгги клуби Саудия Арабистонининг «Ал Аҳли» жамоаси бўлган. У жиддаликлар сафида сўнгги икки мавсумда Элит ОЧЛ ғолибига айланганди.
Риёз фаолияти давомида «Лестер» ва «Манчестер Сити» клубларида ўйнаб, икки жамоа билан ҳам АПЛ чемпионлигини қўлга киритган.
«Аш Шамал» Қатар юлдузлар лигасида 5 ўйинда 8 очко тўплаб, 5-ўринни эгаллаб турибди.
Маҳрез — «Аш Шамал» футболчиси
Футбол
14 октябр, 12:23
5
«Ман Сити» собиқ вингери фаолиятини Қатарда давом эттиради.
Foto: Al Shamal
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади