Live
3
Ўзбек

Моуринио Эндрикнинг келажаги ҳақида: «Бу ҳақда унутинг»

Футбол
14 октябр, 12:42
Мадридликлар бош мураббийи бразилиялик ҳужумчи атрофидаги вазият борасида фикрлари билан ўртоқлашди.
Моуринио Эндрикнинг келажаги ҳақида: «Бу ҳақда унутинг»
Фото: Gettyimages

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринио клубдан Эндрикнинг эҳтимолий кетиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб қайтарди. Аввалроқ бразилиялик мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа клубга ўтиши ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

«Эндрикнинг ижарага кетиши? Йўқ, йўқ, бу ҳақда унутинг. Агарда унинг хизматларига қизиқиб қолган клублар бўлса, улар бемалол ўтириб олишларини маслаҳат бераман, сабаби кутавериб, уларнинг оёқлари оғриб кетиши мумкин. Эндрик – мен яхши кўрадиган футболчи. Унинг улкан салоҳияти бор ва биз учун муҳим ўйинчи. Уни ўз сафида кўришни истаганлар мен билан курашишига тўғри келади, сабаби мен уни шу ерда порлоқ келажак кутаётганига ишончим комил», - дея Моуринио сўзларидан иқтибос келтирди TNT Sports Brazil.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» УЕФА Чемпионлар Лигаси умумий босқич 2-тури доирасида сафарда «Рома»га қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар