«Барселона» вингери Ламин Ямал «Галатасарой» яримҳимоячиси Марио Леминанинг Чемпионлар лигасидаги ўзаро ўйин олдидан айтган гапларига муносабат билдирди.
Туркия клуби футболчиси баҳс олдидан ҳазиломуз ва бироз кесатиқ оҳангида Ямалнинг кимлигини билмаслигини айтганди. Беллашув давомида Лемина испаниялик футболчини асабийлаштиришга ҳам уринди, аммо Ямал провокацияга учмади.
Чоршанба куни Ямал ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига «Галатасарой» — «Барселона» ўйинининг энг яхши футболчиси сифатида олган соврини билан тушган суратини жойлади. Беллашувда каталонияликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.
«Энди у мени танийдими?» — деб ёзди 19 ёшли ўйинчи ўз постида.
Бироз вақт ўтгач, Марио Лемина ҳам ўз саҳифасида ўғлининг Ямал билан бирга тушган суратини жойлаштирди ва унга қуйидагича изоҳ қолдирди: «Албатта, сени танийман! Ўғлим сенга жуда ишқибоз. Табриклайман!»
