Live
12
Ўзбек

Винисиус 4 ўйинга четлатилди

Футбол
14 октябр, 14:13
    15
«Реал» ҳужумчиси «Барса» ва яна 3 жамоага қарши баҳсни ўтказиб юборади.
Винисиус 4 ўйинга четлатилди
Foto: Getty Images

«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор Ла Лига доирасида 4 ўйинга четлатилди.

Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) интизом қўмитаси томонидан узоқ муддатли дисквалификациянинг сабаблари маълум қилинди. Интизом органининг қарорига кўра, футболчининг жазоси икки алоҳида ҳолат бўйича белгиланган:

— 2 та ўйинга дисквалификация футболчига тўп учун курашдан ташқари ҳолатда «зўравонлик ҳаракатлари» содир этгани учун 130.2-модда асосида берилган. Гап бразилиялик футболчининг «Вилярреал» яримҳимоячиси Нейтан Салибанинг сочидан ушлаб олган эпизоди ҳақида кетмоқда.

— Яна 2 та ўйинга дисквалификация эса қизил карточка кўрсатилганидан кейин бош ҳакамлар бригадасига нисбатан тажовузкор эътирозлар билдиргани ва ҳақоратомуз гаплар айтгани учун 127-модда асосида тайинланган.


Шундай қилиб, Винисиус Испания Ла Лигасида «Севиля», «Барселона», «Расинг» ва «Валенсия» жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушмайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар