Live
11
Ўзбек

Арина Соболенко кутилмаганда Уҳандаги WTA-1000 мусобақасининг илк босқичидаёқ мағлуб бўлди

Теннис
14 октябр, 15:33
«Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақаларнинг тўрт карра чемпиони Хитойда омадсизликка учради.
Арина Соболенко кутилмаганда Уҳандаги WTA-1000 мусобақасининг илк босқичидаёқ мағлуб бўлди
Фото: Gettyimages

«Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақаларнинг тўрт карра чемпиони, дунёнинг иккинчи ракеткаси, белоруслик теннисчи Арина Соболенко Хитойнинг Уҳан шаҳрида ўтказилаётган WTA-1000 мусобақасида омадсизликка дуч келди.

Иккинчи давра баҳсида Соболенко (1) рейтингнинг 31-ракеткаси АҚШ вакиласи Энн Лига 6:3, 4:6, 6:7 (5:7) ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Эътиборли жиҳати, Соболенко баҳс давомида 9 марта рақибаси матчболга эга бўлган вазиятларда вазиятни ўнглашга муваффақ бўлди, лекин якунда барибир ютқазди.

2 соат 28 дақиқа этган беллашув давомида Арина 2 марта эйс, 6 марта қўш хатога йўл қўйди ва 8 тадан 4 та брейк-пойнтдан унумли фойдаланди. Энн ҳисобида эса 8 та эйс, 4 та қўш хато ва 17 тадан 4 та унумли фойдаланилган брейк-пойнт.

Маълумот учун, Лининг Уҳандаги навбатдаги рақиби дунёнинг 47-ракеткаси, индонезиялик Жаниче Чен бўлади.

Бугунги янгиликлар