Бугун
61
Ўзбек

«Арсенал» 60 нафар ходимини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда

Футбол
14 октябр, 16:20
Клубда мазкур масала юзасидан маслаҳатлашувлар давом этмоқда.
«Арсенал» 60 нафар ходимини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда
Фото: Getty Images

«Арсенал» клуби турли бўлимларда фаолият юритаётган 60 нафар ходимини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Манбага кўра, клубда мазкур масала юзасидан маслаҳатлашувлар давом этмоқда. Шу сабабли якуний қарор ҳали ўзгариши мумкин.

Қайд этилишича, қисқартиришлар мураббийлар штабларига, эркаклар ва аёллар жамоаларини тайёрлашга масъул ходимларга, хавфсизлик хизматига, ижтимоий лойиҳалар ва Arsenal Foundation жамғармаси вакилларига, шунингдек, аёллар жамоаси билан ишлайдиган ходимларга таъсир қилмайди.

Маълум бўлишича, 2024/2025 йилги мавсум якунларига кўра, «Арсенал» 691 миллион фунт стерлинг даромад олган. Бироқ клубнинг умумий зарари 1,4 миллион фунт стерлингни ташкил этган.

2025/2026 йилги мавсумга оид молиявий кўрсаткичлар эса ҳозирча эълон қилинмаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар