Live
3
Ўзбек

Фернандеш «Барселона»дан таклиф кутмоқда — манба

Футбол
14 октябр, 05:59
Унинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида ниҳоясига етади.
Фернандеш «Барселона»дан таклиф кутмоқда — манба
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ва Португалия миллий жамоаси яримҳимоячиси Бруну Фернандеш «Барселона»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, 32 ёшли футболчи каталонияликларнинг эҳтимолий трансфер борасидаги янгиликларини кутмоқда.

Фернандешнинг келажаги бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. Ҳозирча клублар ўртасида келишувга эришилмаган.

Қайд этилишича, Фернандеш хизматига «Ювентус», «Милан», «Атлетико» ва «Галатасарой» клублари қизиқиш билдирган ва унинг атрофидаги вазиятни диққатлик билан кузатмоқда.

Ҳозирда футболчининг трансфер қиймати 35 миллион евро этиб баҳоланмоқда. Унинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Лисандро Мартинес «Атлетико»га қарши баҳсдаги мағлубиятдан кейин жамоанинг аҳволи ҳақида кескин фикр билдирганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар