«Барселона» ҳимоячиси Эрик Гарсия Европанинг бир қатор етакчи клублари эътиборига тушди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари испаниялик 25 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Шунингдек, «Нюкасл» ҳамда «Астон Вилла» клублари ҳам Эрик Гарсия билан шартнома имзолашни истамоқда.
Қайд этилишича, даъвогар жамоалар Гарсия трансфери учун 70 миллион евродан ортиқ маблағ таклиф қилишга тайёр. Футболчига бўлган юқори талаб эса унинг «Барселона»даги келажаги борасида саволлар туғдирмоқда.
Эрик бу мавсумда барча турнирлар доирасида саккизта учрашувда майдонга тушди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Аввалроқ «Барселона» бир шарт эвазига Олмони қўйиб юбориши мумкинлиги хабар қилинганди.