Туриннинг «Ювентус» клуби ҳимоячиси Пер Калулу Англия Премер-лигасининг номдор клубларидан бирининг сафига бориб қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Tuttomercatoweb хабар берди.
Манбанинг маълумотларига кўра, франциялик футболчининг трансферига «Ливерпул» қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар Калулуни ёзги трансфер ойнасининг энг муҳим мақсадларидан бири сифатида белгилаб олдилар. Шунингдек, «қизиллар» рўйхатида Бразилия миллий жамоаси ва «Рома»нинг латерали Уэсли ҳам бор.
Маълумотларга кўра, «кекса синора» ўз навбатида, Калулуга янги шартнома таклиф қилмоқчи. 26 ёшли футболчи ва Турин гранди ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.