Бугун
53
Ўзбек

Исроил Мадримовнинг жанг санаси ўзгартирилди

Бокс
15 октябр, 01:05
Ўзбекистонлик боксчининг озарбайжонлик Сеймур Исаевга қарши жанги 10 декабр куни бўлиб ўтади.
Исроил Мадримовнинг жанг санаси ўзгартирилди
Фото: Getty Images

Биринчи ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримовнинг 30 октябр куни Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган жанги ташкилий сабабларга кўра қолдирилди. Бу ҳақда Lift Promotions ташкилоти хабар берди.

«Азиз мухлислар! 30 октябр куни «Ҳумо Арена»да бўлиб ўтиши режалаштирилган Халқаро профессионал бокс кечаси ташкилий сабабларга кўра 10 декабр кунига кўчирилди.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Биз учун сизнинг ишончингиз ва хавфсизлигингиз муҳим. 10 декабр куни кўришгунча!» — деб ёзди ташкилот ўзининг Instagram саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Мадримов сўнгги жангини январ ойида Лас-Вегасда ўтказиб, Луис Давид Салазарни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этган эди.

Бугунги янгиликлар