Бугун
53
Ўзбек

Гасперини: «Рома» футболчилари гўё фалаж бўлиб қолди»

Футбол
14 октябр, 23:45
«Рома» бош мураббийи «Реал»дан учралган мағлубиятга изоҳ берди.
Гасперини: «Рома» футболчилари гўё фалаж бўлиб қолди»
Фото: Getty Images
14.10.2026 FT Чемпионлар лигаси Рома Рома 3 : 4 Реал Мадрид Реал Мадрид

«Рома» бош мураббийи Жан Пиеро Гасперини Чемпионлар Лигаси доирасида «Реал»дан учралган мағлубиятга (3:4) изоҳ берди. Римликлар 83-дақиқагача 3:1 ҳисобида олдинда борди, аммо етти дақиқада учта гол ўтказиб юборди ва ғалабадан қуруқ қолди.

«Ўйинни жуда яхши назорат қилаётгандик, аммо ютқаздик. Охирида бурчак зарбаларида ўта суст ҳимояландик, футболчиларимиз гўё фалаж бўлиб қолди.

Назаримда, агар кимдир чарчаган бўлса, бу «Реал» эди. Яна бир нечта гол уришимиз мумкин эди, рақибдан яққол устун эдик. Бироқ улар ўйинни ўзгартириб, ҳужумларини хавфлироқ қила олди.

Бу биз учун сабоқ бўлади. Сўнгги дақиқалар доим ҳал қилувчи аҳамиятга эга, ҳатто икки тўп фарқи билан олдинда бораётган бўлсанг ҳам», — деди Гасперини Amazon Prime нашрига берган интервюсида.

Маълумот ўрнида, «Рома» умумий босқичнинг дастлабки икки турида атиги бир очко жамғарди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар