«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе UEFA Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурарлари кучли бешлигидан жой олди. Унинг ҳисобида энди 72 та гол бор. У «қаймоқранглилар»нинг собиқ форварди Раулдан ўзиб кетди. Раул ҳисобида 71 та гол мавжуд эди.
27 ёшли франциялик UEFA Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-туридан ўрин олган «Рома» ва «Реал» (3:4) ўртасидаги беллашувда гол урди.
Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурарлари бешлиги қуйидагича кўриниш олган: 5-ўринда 72 та гол билан Мбаппе жойлашган. 4-поғонани 90 та гол урган Карим Бензема эгаллаб турибди. Учинчи ўринда «Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Роберт Левандовски — унинг ҳисобида 107 та гол мавжуд. Иккинчи ўринга «Интер Майами» футболчиси Лионел Месси жойлашган бўлиб, у 129 та гол урган. Рўйхатда эса «Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду пешқадамлик қилмоқда. Унинг ҳисобида 140 та гол бор.
Мбаппе ЕЧЛ тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 5-ўринга кўтарилди
Футбол
14 октябр, 17:30
«Реал» ҳужумчиси бу борада мадридликлар афсонасини ортда қолдирди.
Foto: Getty Images
14.10.2026
FT
Чемпионлар лигаси
Рома
3
:
4
Реал Мадрид