Қозоғистон пойтахти Остонада сузиш бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтмоқда. Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Иля Сибирсев 1500 метрга эркин усулда сузиш дастурида бронза медалига сазовор бўлди.
Сибирсев масофани 14 дақиқа 43,97 сонияда босиб ўтди. Ушбу натижа унга шоҳсупадан жой олиш билан бирга, Ўзбекистон рекордини янгилаш имконини ҳам берди.
Мазкур йўналишда белгиялик Лукас Хенво 14:33.14 дақиқа натижа билан олтин медални қўлга киритди. Венгриялик Оливер Папаи эса 14:40.55 дақиқада маррага етиб келиб, кумуш медалга эга чиқди.
1500 метрга эркин усулда сузиш натижалари:
🥇 Лукас Хенво (Белгия) — 14:33.14
🥈 Оливер Папаи (Венгрия) — 14:40.55
🥉 Иля Сибирсев (Ўзбекистон) — 14:43.97