«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти бош мураббий Майкл Керрикнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мутахассисларни ўрганишда давом этмоқда. TalkSPORT маълумотига кўра, клуб номзодлар рўйхатига уч нафар мураббийни киритган.
Улар орасида «Бавария» клуби ва Германия миллий жамоасининг собиқ устози Юлиан Нагелсманн, «Наполи»нинг собиқ бош мураббийи Антонио Конте ҳамда айни вақтда «Брайтон»ни бошқараётган Фабиан Ҳюрцелер бор.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» Англия Премер-лигасининг ушбу мавсумини омадсиз бошлади. Жамоа дастлабки олти турда атиги олти очко тўплаб, турнир жадвалининг 13-поғонасида бормоқда.
Маълумот учун, манкунианликлар навбатдаги баҳсини сафарда «Лидс»га қарши ўтказади.