Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринио бразилиялик вингер Винисиус Жуниорнинг энг яхши спорт формасига қайтиши учун махсус дастур ишлаб чиққан.
The Touchline нашри маълумотларига кўра, португалиялик мутахассис юлдузнинг кўрсатаётган ўйини даражасидан ва ўзини тутишидан ҳафсаласи пир бўлган. Жозе бразилияликнинг дисквалификациясидан унумли фойдаланиб, вазиятни ўнглашга киришган.
Моуринио ишга муносабатида сезиларли ўзгариш кўрмагунига қадар, Винисиусни ҳаттоки Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйинларда ҳам майдонга туширмай туришга қарор қилган.
Маълумот учун, «қаймоқранглилар» куни кеча сафарда, «Рома» билан баҳсда ремонтада кўрсатиб, 4:3 ҳисобида зафар қучди ва навбатдаги 3 очкони қўлга киритди. Эътиборли жиҳати, Винисиус Жуниор 59-дақиқада, жамоа 1:3 ҳисобида имкониятни бой бераётган вазиятда захирага олинди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи «Вилярреал» билан ўйинда (1:0) майдондан четлатилди. Кейинроқ унинг ҳаракатлари қайта кўриб чиқилди ва вингер Ла Лиганинг 4 ўйинига дисквалификация қилинди.
Якшанба куни мадридликлар ўз уйида, «Сантяго Бернабеу» стадионида «Севиля»ни қабул қилади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади