Live
2
Ўзбек

Тибо Куртуа: «Интер» ва «Рома»га қарши ўйинларда 6 очко — ажойиб старт»

Футбол
16 октябр, 00:05
    1
Мадрид клубининг белгиялик посбони Чемпионлар Лигаси доирасида «Рома»га қарши баҳс таассуротлари билан ўртоқлашди.
Тибо Куртуа: «Интер» ва «Рома»га қарши ўйинларда 6 очко — ажойиб старт»
Фото: Gettyimages

«Реал Мадрид»нинг белгиялик дарвозабони Тибо Куртуа УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичи 2-туридан ўрин олган «Рома»га қарши баҳс таассуротлари билан ўртоқлашди ва жамоанинг еврокубокдаги стартига баҳо берди.

«Ўйин давомида мен бир сония ҳам ҳаммаси тугади, деб ўйламадим. «Реал» ҳар доим охиригача курашади, гарчи «Рома» одатдагидек равишда ўз майдонида жуда кучли бўлса-да.

Биз жиддий қийинчиликларни бошдан кечирдик, аммо якуний муваффақиятга чин дилдан ишонишда давом этдик. Натижада биз стандарт вазиятлардан сўнг учта гол уришга эришдик. Бу мураббийлар штаби ва қўлларини туширмаган, баҳсни ўзгартира олишларига ишонган футболчиларнинг улкан хизматидир.

Ушбу стадионда ғалаба қозониш ва Италиянинг иккита энг кучли клуби билан ўйинларда максимал 6 очкодан олтитасини қўлга киритиш мусобақанинг ажойиб бошланиши бўлди», - дея Куртуанинг сўзларидан иқтибос келтиради клуб матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуринио бошчилигидаги «қаймоқранглилар» сафарда, «Рома» билан баҳсда ремонтада кўрсатиб, 4:3 ҳисобида зафар қучди ва навбатдаги 3 очкони қўлга киритди. Ла Лига мусобақа жадвалида эса клуб 8 турдан кейин 18 очко билан тўртинчи ўринни банд этган. Якшанба куни мадридликлар ўз уйида, «Сантяго Бернабеу» стадионида «Севиля»ни қабул қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар