Live
1
Ўзбек

«Брайтон» етакчиси ва Ямал қизиқ бир кўрсаткич бўйича топ лигаларда етакчи бўлиб турибди

Футбол
16 октябр, 01:34
    1
Ушбу мавсум топ лигаларда ҳаракат қилаётган фақатгина 2 футболчи 40 ва ундан кўп вазият ярата олган.
«Брайтон» етакчиси ва Ямал қизиқ бир кўрсаткич бўйича топ лигаларда етакчи бўлиб турибди
Фото: Gettyimages
15.10.2026 FT Конференциялар лигаси Брайтон Брайтон 4 : 0 FK Kauno Zalgiris FK Kauno Zalgiris

«Брайтон» яримҳимоячиси Паскал Гросс Конференциялар лигасида «Кауно Жалгирис»га қарши ўйинда (4:0) гарчи самарали ҳаракатлар билан ажралиб турмаган бўлса-да, майдонда энг фойдали футболчилардан бири бўлди.

35 ёшли футболчи жамоадошлари учун 9 та гол уриш имкониятини ярата олди - бу 2026 йилда Англия Премер-лигасининг барча вакиллари учун рекорд ҳисобланади.

Статистика билан шуғулланувчи Opta портали маълумотларига кўра, Гросс «Барселона»нинг испаниялик вингери Ламин Ямалдан кейин ушбу мавсум 40 та вазият яратган Европанинг ТОП-5 лигасида ҳаракат қилаётган иккинчи ўйинчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, 18 октябр, якшанба куни «Брайтон» Англия чемпионати баҳсида ўз майдонида «Кристал Пелас»ни қабул қилади. Айни пайтда жамоа 6 ўйинда 13 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Брайтон Брайтон
  • FK Kauno Zalgiris FK Kauno Zalgiris
  • Конференциялар лигаси Конференциялар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар