«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас «Фейеноорд»га (2:3) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Чемпионлар лигаси — энг кучли мусобақа ҳисобланади. Бу ердаги савия жаҳон чемпионатидагидан ҳам юқори. «Бавария» ҳам асосий таркиб футболчилари билан майдонга тушганига қарамай, қийинчиликларга дуч келди. Худди шу гапни «Барселона» ҳақида ҳам айтиш мумкин. Бизнинг клубимиз учун Чемпионлар лигасида иштирок этиш — катта совға.
Мен буни такрорлашдан чарчамайман. Босқичма-босқич олдинга ҳаракат қиламиз. Ўз йўлимиз ва ривожланиш режамиз бор. Энг муҳими, хотиржамликни сақлашимиз ва барқарор ўйин намойиш этишда давом этишимиз керак», — деди Фабрегас.
Эслатиб ўтамиз, «Комо» Чемпионлар лигаси 3-турини 21 октябр куни «Манчестер Юнайтед»га қарши ўтказади..