Live
4
Ўзбек

Аморим: «Ғалаба қозониш учун бир бутун жамоа бўлиб ҳаракат қилишимиз керак»

Футбол
15 октябр, 10:15
«Залцбург» — «Милан» учрашуви соат 21:45да бошланади.
Аморим: «Ғалаба қозониш учун бир бутун жамоа бўлиб ҳаракат қилишимиз керак»
Фото: Getty Images
15.10.2026, 12:45 Европа лигаси Salzburg Salzburg - : - Милан Милан

«Милан» бош мураббийи Рубен Аморим Европа лигаси умумий босқичининг 2-туридан ўрин олган «Залцбург»га қарши бўлажак учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Мен жамоага қандай ўйнаш кераклигини аллақачон тушунтирдим. «Залцбург» — тезкор ва техник жиҳатдан маҳоратли футболчиларга эга кучли жамоа. Улар ғалаба қозонишга ўрганган ва ўз кучларига ишонишади.

Учрашув осон бўлмайди, аммо биз унга тайёрмиз. Жамоада ҳамма нарса бир-бири билан боғлиқ. Энг муҳими, ягона жамоа сифатида ҳаракат қилиш. Ғалаба қозониш учун айнан шу йўлдан бориш керак. Ҳар бир футболчи муҳим, асосийси эса барча ўйинчилар жамоа манфаати учун майдонда бор кучини бериб ҳаракат қилиши лозим», — дея Аморимнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, «Залцбург» — «Милан» учрашуви соат 21:45да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Salzburg Salzburg
  • Милан Милан
  • Европа лигаси Европа лигаси
Бугунги янгиликлар