Live
30
Ўзбек

Дзюдо. Диёра Келдиёрова Ақтау турнирида олтин медални қўлга киритди

Бошқалар
17 октябр, 09:30
    15
Ўзбекистонлик дзюдочи финалда озарбайжонлик рақибасини муддатидан аввал мағлуб этди.
Дзюдо. Диёра Келдиёрова Ақтау турнирида олтин медални қўлга киритди
Foto: Getty Images

Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Диёра Келдиёрова Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида ўтказилаётган халқаро турнирда олтин медалга сазовор бўлди. У −52 кг вазн тоифасида барча рақибларидан устун келиб, мусобақа ғолибига айланди.

Ҳамюртимиз финал баҳсида озарбайжонлик дзюдочига қарши татамига чиқди ва рақибасини муддатидан аввал мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Келдиёрова Париж-2024 Олимпия ўйинларида −52 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар