Live
23
Ўзбек

«Челси» 7-турга келиб, АПЛ янги мавсумида илқ «қуруқ» ўйинини ўтказди

Футбол
17 октябр, 10:51
«Аристократлар» Англия Премер лигаси 7-тури доирасида «Эвертон»ни мағлубиятга (2:0) учратди.
«Челси» 7-турга келиб, АПЛ янги мавсумида илқ «қуруқ» ўйинини ўтказди
Фото: Gettyimages

Бу «аристократлар»нинг Англия чемпионатидаги биринчи «қуруқ» ўйини сифатида қайд этилди. Баҳс Ливерпулдаги «Хилл Дикинсон» стадионида бўлиб ўтди.

Аввалроқ АПЛнинг янги мавсумида «Челси» «Фулҳем» (3:2), «Брайтон энд Хоув Албион» (4:3), «Арсенал» (1:2), «Ҳалл Сити» (2:2), «Брентфорд» (0:3) ва «Борнмут» (5:1) билан ўйнаган эди. Кейинги турда лондонликлар 24 октябр куни ўз майдонида ҳамшаҳарлари бўлган «Тоттенҳем» жамоасига қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда «Челси» 13 очко билан Англия чемпионати мусобақа жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар