Қатар пойтахтида таэквондо WТ бўйича «Qatar Open» халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон жамоаси аъзолари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
🥇 Олтин медал:
-87 кг: Ёдгорбек Жўрабоев
+73 кг: Светлана Саидова
🥈 Кумуш медал:
-57 кг: Мадина Мирабзалова
🥉 Бронза медал:
-74 кг: Нажмиддин Қосимҳожиев
-57 кг: Шаббона Абдувалиева
-62 кг: Моҳидил Ўктамжонова
Аҳамиятлиси, Светлана Саидова мусобақада «Энг яхши аёл спортчи», қизлар эса «Энг яхши аёллар жамоаси» деб эътироф этилди.
Ўзбекистонлик таэквондочилар умумжамоа ҳисобида Тунисдан кейин иккинчи ўринни қўлга киритишди.
Таэквондо. Ўзбекистон «Qatar Open» турнирида 6 та медал қўлга киритди
Бошқалар
22 октябр, 23:45
Светлана Саидова турнирда «Энг яхши аёл спортчи» деб топилди.
Foto: Olympic uz