UFC’нинг ярим енгил вазн тоифасидаги амалдаги чемпини Пётр Ян Мераб Двалишвилига қарши жанг режаси ҳақида гапирди.
«Мен ҳар доим жамоам белгилаган жанг режасига амал қилишга, рақибни босқичма-босқич, методик равишда мағлуб этишга ҳаракат қиламан. Худди жарроҳ каби, уни бўлакка ажратиб ташлайман.
Агар қулай имконият туғилиб, уни нокаутга учратишнинг иложи бўлса, албатта, шундай қиламан. Унинг бурнини яна синдираман. Бу сафар суғурта ҳам ёрдам бермайди», — деди Ян.
Эслатиб ўтамиз, Пётр Ян ва Мераб Двалишвили 24 октябр куни UFC 333 турнири доирасида чемпионлик камари учун жанг ўтказади.
Пётр Ян: «Двалишвилининг бурнини яна синдираман»
MMA
23 октябр, 02:35
Ярим енгил вазн чемпиони бўлажак жангининг режаси ҳақида гапирди.
Foto: Getty Images