«Реал» 25 октябр, якшанба куни «Камп Ноу» стадионида «Барселона»га қарши бўлиб ўтадиган Ла Лига ўйинига тайёргарлик кўрмоқда.
Marca нашри хабар беришича, «қаймоқранглилар» бош мураббийи Жозе Моуринио асосий таркибда майдонга тушадиган 9 нафар футболчини аллақачон танлаб бўлган. Португалиялик мутахассисда фақат марказий ҳимоянинг икки футболчиси борасида шубҳалар қолмоқда.
Тахминларга кўра, ҳимоянинг ўнг қанотида яна Федерико Валверде ўйнайди. Таянч яримҳимоясида эса Эдуардо Камавинга ва Орелиен Чуамени ҳаракат қилади. Арда Гулер номинал ўнг қанот ҳужумчиси сифатида майдонга тушса, Ян Диоманде ҳужумнинг чап қанотида ўйнайди.
«Эл Класико» Тошкент вақти билан душанбага ўтганда, соат 01:00 да бошланади.
Моуринио класикода асосий таркибда тушадиган 9 футболчисини аниқлаб бўлди
Футбол
23 октябр, 02:10
7
«Реал» бош мураббийини фақат марказий ҳимоя чизиғи ўйлантирмоқда.
Foto: Getty Images
25.10.2026, 16:00
Испания Ла Лигаси
Барселона
-
:
-
Реал Мадрид
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади