Туркиялик яримҳимоячи Арда Гулер Мадриднинг «Реал» клуби билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Янги шартнома беш йилга мўлжалланган. Томонлар келишувга сентябр ойида эришган, барча ҳужжатлар эса имзоланиб, расмийлаштирилган.
Маълумот учун, Арда 2023 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Футболчи бу мавсумда барча мусобақалар доирасида 11 та учрашувда иштирок этиб, учта гол ва бешта голли узатма муаллифи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионатининг тўққизта туридан кейин «Реал» 21 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг учинчи поғонасини эгаллаб турибди. 27 очко тўплаган «Барселона» эса мусобақа пешқадами ҳисобланади. Бу жамоалар 25 октябр куни Каталонияда ўзаро беллашади.