Бугун
45
Ўзбек

Ўзбекистон миллий жамоаси ноябр ойида Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

Футбол
22 октябр, 05:05
    41
Беллашув Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон миллий жамоаси ноябр ойида Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий жамоаси ноябр ойидаги FIFA кунлари доирасида Саудия Арабистони миллий жамоасига қарши майдонга тушади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув 17 ноябр куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланиши белгиланган.

Маълумот ўрнида, Саудия Арабистони миллий жамоаси айни вақтда FIFA рейтингида 55-поғонани банд этиб турибди. Фабио Каннаваро бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси эса 59-ўриндан жой олган.

Ўртоқлик учрашуви.
Саудия Арабистони — Ўзбекистон.

17 ноябр, 20:30.
Доҳа, Қатар.

Ўзбекистон миллий жамоаси ноябр ойида Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади
Фото: ЎФА

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Саудия Арабистони Саудия Арабистони
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

41 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар