«Брайтон» яримҳимоячиси Ясин Айари қишки трансферлар ойнасида бошқа клубга ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Маълум қилинишича, 23 ёшли футболчи хизматларига бир қатор Европа клублари, жумладан, «Челси», «Милан» ва Дортмунднинг «Боруссия» жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Бироқ швециялик футболчи учун курашда улар Саудия Арабистони клублари билан рақобатлашишига тўғри келади. «Брайтон» эса Айарининг трансфер қийматини 40–60 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Маълумот ўрнида, яримҳимоячи ушбу мавсумда барча мусобақаларда 10 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йил ёзида якунига етади.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Айарининг трансфер қиймати 45 миллион еврони ташкил қилади. Аввалроқ «Брайтон» вакиллари АПЛда ойнинг энг яхшилари деб топилгани маълум қилинганди.