Бугун
45
Ўзбек

ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди

Футбол
22 октябр, 02:55
Ушбу соврин учун 4 нафар футболчи кураш олиб боради.
ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди
Фото: Getty Images

Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 3-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Тур якунларига кўра, ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар рўйхати эълон қилинди.

UEFA матбуот хизматининг хабар беришича, соврин учун «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Фил Фоден, «Комо» вакили Нико Паз, «Наполи» футболчиси Скотт Мактоминей ҳамда «Ливерпул» ҳужумчиси Рио Нгумоа кураш олиб боради.

Қайд этиш лозим, Фоден АЕКка қарши (5:1) учрашувда учта гол ва битта ассист қайд этди. Паз «Манчестер Юнайтед»га қарши (4:1) баҳсда иккита гол урди ва битта ассист амалга оширди. Мактоминей «Будё-Глимт»га қарши (4:3) ўйинда иккита гол муаллифи бўлди. Нгумоа эса «Вилярреал»га қарши (4:3) учрашувда иккита ассистни ўз номига ёздириб қўйди.

Ҳафтанинг энг яхши футболчиси UEFA расмий сайтидаги овоз бериш орқали аниқланади. Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 4-тур учрашувлари 3 ва 4 ноябр кунлари бўлиб ўтади.

Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди
Фото: UEFA

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар