«Реал» ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд фаолиятини яна АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Саймон Филлипс хабар берди.
Маълум қилинишича, футболчи хизматларига Лондоннинг «Челси» клуби, аниқроғи, жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо қизиқиш билдирмоқда. Бироқ «кўклар» футболчи учун курашда «Ливерпул» билан рақобатлашишига тўғри келиши мумкин.
Мерсисайдликлар ҳам клуб тарбияланувчисини жамоага қайтариш вариантини кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, Трент ҳозирча Жозе Моуринионинг режаларига кирмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Трент 2025 йилнинг ёзида «қироллик клуби» футболчисига айланган. Унинг «Ливерпул»дан муддатидан олдин кетиши учун мадридликлар Англия клубига 10 миллион евро тўлаган.
Маълумот ўрнида, 28 ёшли ҳимоячи ушбу мавсумда барча мусобақаларда 6 та учрашувда майдонга тушиб, битта ассист амалга оширган. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 60 миллион евро деб баҳоламоқда.
Аввалроқ Трент Моуринио «Реал»га янги мавсумда совринлар ютишда ёрдам бериши ҳақида гапириб ўтганди.