«Барселона» вингери Ламин Ямал 2026 йилги «Олтин тўп» соҳибига айланган тақдирда, бу воқеани катта базм билан нишонлашни режалаштирмоқда. Журналист Виктор Наварронинг хабар беришича, 19 ёшли футболчи маросимга яқинлари билан бориш учун хусусий самолёт банд қилган.
Манбага кўра, Ямал мукофотни қўлга киритса, Парижда байрам тадбирини ҳам уюштирмоқчи. Бироқ бу маълумотлар ҳозирча расман тасдиқланмаган.
Маълумот учун, 2026 йилги «Олтин тўп» топшириш маросими 26 октябр куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган. Ямал мукофот учун асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилмоқда. Унинг рақиблари орасида «Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн ҳам бор.