«Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси Жерард Пике бўлажак «Эл Класико» баҳси учун ўз тахминини билдирди. Барча Универсал нашри келтирган унинг фикрича, каталонияликлар 25 октябр куни «Реал» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозониши мумкин.
«Эл Класико» учун тахминим қандай? Моуринио илк бор «Камп Ноу»га келганида, бешта гол ўтказиб юбориб, 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Бу сафар «Барселона»нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабасини тахмин қиляпман», — деди Пике.
Маълумот учун, «Барселона» ва «Реал» Испания чемпионатининг 10-тури доирасида 25 октябр, якшанба куни тўқнаш келади. Баҳс Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги саккизта ўзаро баҳснинг еттитасида «Барселона» ғалаба қозонган.